UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Лига 1. ПСЖ "Ренн"га қийинчиликсиз мағлуб этди, Барколадан дубль  0 01:43А Серия. "Милан" "Лечче"га қарши ўйинда 5 дақиқа ичида 3та гол урди ва ғалабага эришди  1 01:28"Барселона" яхши таклиф олса, Араухони сотиши мумкин. Клуб ва ҳимоячи "совуқ уруш" ҳолатида  0 01:20Суперлига. "Сивасспор" ўз уйида мағлуб бўлди, Турғунбоев захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этди  0 01:03БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" "Бани Яс" билан дуранг ўйнади, Эркиновдан ассист  1 00:51Европанинг тўрт гранди 150 млн евролик Вирц учун даъвогарлик қилмоқда  1 00:16Миржалол Қосимов: "Чемпионлик масаласи ҳалми? Мўжиза бўлмайди дейишади, аммо ҳамма нарса рўй бериши мумкин"  2 23:43Александр Крестинин: "Иккала жамоа ҳам биттадан гол урди, лекин ОКМК ғалаба қозонди"  2 23:22"Локомотив" баёнот билан чиқди  1 22:30"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини "Жар" стадионида ўтказилади  11 22:05Абдесаммад Муҳаммад: "Франция ўз тарихида биринчи маротаба мундиалда иштирок этмоқда, аммо бизда қўрқув йўқ"  0 21:36Таиланд терма жамоаси аъзоси: "Франциялик футзалчилар бақувватроқ ва гавдаси йирикроқ эди"  0 21:36Футзал бўйича ЖЧ. Ўзбекистонлик Анатолий Рубаков бош ҳакамлик қилган ўйинда Аргентина Хорватияни ютди ва энди чорак финалда Қозоғистонга рақиблик қилади  0 21:26ҚПЛ. "Ордабаси" ўз уйида "Турон"ни қийинчиликсиз мағлуб этди. Яхшибоев ва Умаров эса...  0 21:10Сўнгги дақиқалардаги қизил карточка ва бекор қилинган гол: ОКМК "Локомотив"ни мағлуб этди   31

Евро-2024. Италия - Албания. Превью Янгиликлар

Евро-2024. Италия - Албания. Превью

Евро-2024 1-туридан ўрин олган Италия - Албания учрашувига оид маълумотлар билан танишинг.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Италия терма жамоасининг Албанияга қарши ўтказган ўйинларига назар солсак, амалдаги қитъа чемпионлари ҳеч қандай хавф остида эмаслигига гувоҳ бўлишимиз мумкин: жамоалар 2014 йилнинг ноябридан буён тўрт марта учрашган ва барча ўйинларда италияликлар ғалаба қозониб, етти гол урган ва ўз дарвозасидан фақатгина битта тўп ўтказиб юборган. Аммо, Сильвиньо жамоасининг кўпчилиги А сериясида тўп тепишини ҳисобга олсак, Албания терма жамоаси ўз рақибларини яхши билиши керак.

2016 йилги дебютидан сўнг, финал босқичига қайтган Албания илк бор саралаш гуруҳида етакчиликни қўлга киритди. Шу билан бирга, Италия терма жамоаси ўз гуруҳида Англиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади, аммо "Аталанта" билан Европа Лигасида бош совринни қўлга киритган ҳужумчи Жанлука Скамакка ҳужум чизиғига бошчилик қилиши мумкин, шу боис амалдаги чемпионлар янги чўққи сари интилса, ажабмас.

Тахминий таркиблар

Италия: Доннарумма; Ди Лоренцо, Бастони, Калафьори, Димарко; Барелла, Жоржиньо; Кьеза, Фраттези, Пеллегрини; Скамакка

Албания: Бериша; Хюсай, Айети, Джимшити, Митай; Рамадани; Аслани; Байрами; Сефери; Броя; Асани

Охирги натижалар

Италия 

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): ҒДҒҒДҒ

Албания 

Охирги натижалар: ҒҒММДД

Экспертлар фикри

Италиялик мухбир Паоло Меникуччи

Амалдаги чемпионлар сўнгги жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан кейин жамоа атрофида пайдо бўлган баъзи шубҳаларга қарамай, титулни ҳимоя қилишга қатъий бел боғлашган. Жамоанинг ўрта чизиғи уч йил олдин ўтган ғалабали ЕВРО-2020 билан солиштирганда унчалик ўзгармаган, ҳимояда эса Леонардо Бонуччи ва Жоржио Кьеллини каби тажрибали фахрийларнинг ўрнини ёш истеъдодлар эгаллади. Жамоа ҳужумига шубҳа қилаётганлар Жанлука Скамакканинг сўнгги ўйинларда ҳаракатларини кўздан кечириши мумкин. Унинг ҳолати ҳар нарсага шубҳа билан қаровчи кишиларга яхшигина жавоб бўла олади.

Албаниялик мухбир Эги Дуро

Албания ўз саралаш гуруҳида ғолиб чиқди ва турнирга кўтаринки кайфиятда етиб келди. Жамоада бир неча тажрибали ўйинчилар, жумладан, ҳимоя чизиғида Берат Жимшити ва қарши ҳужумда тезкор ўйин кўрсатиш қобилиятига эга Армандо Броя ўзининг тезлиги ва техникаси билан бу борада муҳим роль ўйнаши мумкин. Албания "ўлим гуруҳи"га тушган бўлса-да, яхши форма ва интизом орқали Италия, Испания ва Хорватия учун сюрприз тайёрлаши мумкин. Жамоа яқинда бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинларидаги ғалабалар ҳамда саралаш босқичидаги иродали ўйинлари натижасида тўплаган кучни сақлаб қолишга интилмоқда.

Мураббийлар фикри

Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти: "Менинг фикримча, амалдаги чемпион сифатида турнирга келиш афзаллик яратади. Аммо ўзимизни амалдаги чемпионлар каби тутишимиз керак. Бунда нафақат мухлисларни, балки ўзимизни ҳам ишонтиришимиз зарур. Маълум маънода биз ташқи дунё билан эмас, балки ўзимиз билан курашамиз. Биз нималарга қодирлигимизни кўрсатишимиз керак. Бизни қийин ўйин кутмоқда. Силвиньо ажойиб ўйинчилар билан жуда яхши иш олиб борди, уларнинг кўпчилигини биз А Сериясидаги ўйинлари орқали яхши биламиз".

Албания терма жамоаси бош мураббийи Силвиньо: "Биз бу ерда эканлигимиздан хурсандмиз. Саралашда қийин йўлни босиб ўтдик, бизга осон бўлмади, аммо ниҳоят финал босқичига етиб келдик. Финал босқичида иштирок этиш катта ифтихор саналади. Биз жуда мураккаб гуруҳдан жой олдик. Лекин биз бу ерга рақобатлашиш учун келдик. Ҳар бир очко учун курашамиз. Спаллетти ажойиб мураббий, унда ажойиб ўйинчилар мужассам бўлган. Италия терма жамоасининг ўртоқлик учрашувларида қандай ўйин намойиш этишаётгани тўғрисидаги гап-сўзларга қулоқ солмайман. Чунки улар ўз номи билан - Италия! Бу жамоа доимо жанговар ҳолатда бўлади".

Эслатиб ўтамиз, "B" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Италия — Албания учрашуви 16 июнь куни соат 00:00 да бошланади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика