Евро-2024. Финални бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум

Omonjon To`xtamirzayev
11 июл 2024, 18:11
УЕФА Евро-2024 финали Испания - Англия учрашувида ишлайдиган ҳакамларни тайинлади.

Бош ҳакам сифатида Франсуа Летескье (Франция) тайинланди. Унга қанотларда Сириль Мунье ва Межди Рахмуни (ҳар иккиси Франция) ёрдам берса, Шимон Марчиняк (Польша) — захира ҳаками сифатида фаолият олиб боради.

"VAR"да франциялик тажрибали Жером Брисар ишлаши кўзда тутилган, унга Вилли Делажод (Франция) ва Массимилиано Иррати (Италия) ёрдамлашади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›