Евро-2020. Туркия – Уэльс. "Ўйин юлдузи" ким бўлди?

Sherzod Nurmatov
17 июн 2021, 01:36
Европа чемпионати "A" гуруҳи 2-турида Туркия – Уэльс учрашуви (0:2) бўлиб ўтди.

Ярим ҳимоячи Гарет Бэйл тўлиқ 90 дақиқа ўйнади ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

31 ёшли футболчи иккита голли узатмани амалга оширди. У дастлаб 42-дақиқада Аарон Рэмзини қойилмақом пас билан таъминлаган бўлса, 95-дақиқада Конор Робертснинг голига ассистентилк қилди.

Қайд этиш жоиз, Бэйл 61-дақиқада пенальтидан унумли фойдалана олмади, унинг зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia