Евро-2020. Россия мана иккинчи ўйиндирки, кийим алмаштириш хонасини тозалаб кетмоқда
24 мар 2019 22:40
Янгиликлар
Евро-2020. Россия мана иккинчи ўйиндирки, кийим алмаштириш хонасини тозалаб кетмоқда
Россия терма жамоаси бугун Евро-2020нинг саралаш учрашувлари доирасидаги Қозоғистон қарши кечган сафардаги баҳсда йирик ҳисобда (0:4) ғалаба қозонганидан хабарингиз бор.
Мазкур баҳсдан сўнг, россияликлар ўзи учун бириктирилган кийим алмаштириш хонасини тартибга келтириб, терма жамоанинг twitterʼдаги расмий саҳифаси орқали мезбонларга миннатдорчилик билдиришди.
“Қозоғистонлик ҳамкасбларимиз, ўйини юқори савияда ташкиллаштириб, бизни илиқ кутиб олганингиз учун катта раҳмат. Саралаш ўйинларида сизларга омад тилаймиз.”, - дейилади Россия футбол федерациясининг расмий саҳифасида.

Аввалроқ, Станислав Черчесов бошчилигидаги терма жамоа саралашнинг илк турида Бельгияга (3:1) қарши мехмондаги тўқнашувдан кейин ҳам худди шундай ишга қўл урганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар