UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

ЕВРО-2016ни ўтказиб юбориши аниқ бўлган 10 футболчи Янгиликлар

ЕВРО-2016ни ўтказиб юбориши аниқ бўлган 10 футболчи

Теглар :  ЕВРО-2016
Ёзда Франция яшил майдонларида футбол бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтади.

Турли сабабларга кўра ушбу Европа чемпионатига бора олмайдиган 10 нафар футболчи билан таништирамиз.

Ўтган дам олиш кунлари "Ювентус" ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио оғир жароҳат олди ва ярим йилга сафдан чиқди. Ўтган Европа чемпионатида Маркизио финалда ўйнаганди. Бу сафаргисини телевизор орқали кўради. 


Ёш ва бақувват ҳимоячи Курт Зума "Челси"да Гари Кэйхиллни захирага ўтказиб қўйганди. Бироқ "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда олган оғир жароҳати боис ўз мамлакатидаги Евро-2016да қатнаша олмайди. 


Маттиа Перин ЖЧ-2014га Италиянинг учинчи дарвозабони сифатида борганди. "Женоа" дарвозабони Францияга ҳам бориши кутилаётганди, бироқ тиззасидан жароҳат олди. Перин ҳали ёш ва келажакда кўплаб чемпионатларда иштирок этиши турган гап. 


Ирландиялик Алан Джаж энг катта орзусидан айрилди. 27 ёшли ярим ҳимоячи Англия чемпионшипида "Брентфорд" клуби сафида мавсум давомида 14та гол урди ва 11та голли пас оширди. Терма жамоада дебют ҳам қилди. Бироқ яқинда "Испвич"га қарши баҳсда оёғининг икки суяги синди...


Курт Зумада келажакда Европа чемпионатларида ўйнаши мумкин. Бироқ Крис Брантда бундай имконият бўлмаса керак. Сабаби "Вест Бромвич"нинг 31 ёшли футболчиси Шимолий Ирландия терма жамоаси билан ЕВРО-2016га йўлланма олди, бироқ тиззасидан оғир жароҳат олиб узоқ вақтга сафдан чиқди. 


Россияда узоқ йиллардан буён ўйнаб келаётган Данни фаолиятида учинчи бор оғир жароҳат олди. Айнан тиззасидаги жароҳат туфайли португалиялик футболчи Евро-2012ни ўтказиб юборганди, энди Евро-2016га ҳам бора олмайди...


Октябрь ойида Тим Крул жароҳат олиб сафдан чиққач "Ньюкасл"да ирландиялик Роб Эллиот асосий посбонга айланиб олганди. Бироқ Эллиотнинг ўзи ҳам кутилмаганда жароҳат олди қитъа чемпионатига бора олмайдиган бўлди. 


28 ёшли португалиялик қанот ҳимоячисининг фаолиятида пасайиш кузатилмоқда. "Реал"дда ўйнаб кета олмагач "Монако"да ижарага берилганди. Бироқ жароҳатлар туфайли бу клубда ҳам кам майдонга тушаётганди. Машғулотлардан бирида олган жиддий жароҳати унга Евро-2016га бориш йўлларини ёпди. Фабио ЖЧ-2014га борганди, бироқ биринчи ўйиндаёқ жароҳат олиб Португалияга айтарли ёрдам бера олмаганди.


Франциядаги Европа чемпионатида англиялик дарвозабон Жек Батленд қатнаша олмайди. 23 ёшли посбон "Сток Сити"да ажойиб мавсум ўтказаётган эди. У Жо Хартнинг муносиб рақобатчиси эди. Бироқ Германияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди. Тўрт йил олдин Жон Раддининг жароҳати туфайли Батленд Евро-2012га борганди. Энди Батленд Раддининг тақдирини такрорлади...

Карим Бенземада ҳеч қандай жароҳат йўқ. Хуллас - no comment


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика