UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  24 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  1 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  2 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  68 20:00Ника Качарава: "Суперлигадаги футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли экан"  2 19:49Ўзбекистон кубоги. 1-босқичдан кейин мураббийларнинг фикрлари  0 19:31Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади  0 19:10АПЛ. "Ньюкасл" тезкор гол уриб ҳам мағлубиятга учради  1 18:55А Серия. "Комо" кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  3 18:45Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?  0 18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  25

ЕВРО-2016. Нимчорак финал рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ЕВРО-2016. Нимчорак финал рамзий терма жамоаси

Европа чемпионатининг нимчорак финал рамзий терма жамоаси билан танишинг.

Дарвозабон
Жанлуижи Буффон (Италия)


Амалдаги Европа чемпионларига қарши баҳсда Италия терма жамоаси ажойиб ўйнади десак "Скуадра Адзурра" мухлислари биздан хафа бўлишади. Сабаби Конте жамоаси ажойиб эмас дахшат, супер ўйнади. Испанларга қарши ўйинда 38 ёшли Жижи Буффон ҳалиям ўша Буффон эканини намойиш этиб берди. У бўлмаганида учрашув бутунлай бошқача натижа билан якунига етиши мумкин эди. Қизиғи Буффон ЕВРО-2016да учта ўйин ўтказиб (Ирландия билан ўйинда майдонга тушмади) ўз дарвозасидан гол олиб чиққани йўқ.



Ҳимоячилар
Рафаэль Герреро (Португалия)
Жером Боатенг (Германия)
Рагнар Сигурдссон (Исландия)
Жоржио Кьеллини (Италия)
Маттиа Де Шильо (Италия)


Португалия терма жамоаси Хорватия тўсиғидан ўтишида чап қанот ҳимоячиси Рафаэль Герреронинг сайъ-ҳаракатлари катта бўлди. Ўз ўрнида Дарио Срна ва шерикларига имкон бермаган Герреро ҳужумларга ҳам қўшилиб турди.

Германия терма жамоаси ҳимоячиси Жером Боатенг бу босқичдаги энг чиройли голлардан бирини урди. Словакия билан баҳсда Жером нафақат чиройли гол урди, балки ҳимояда ҳам ўз вазифасини жуда яхши бажарди.

Исландия эртаги давом этади. "Вулқонлар юрти" жамоаси Англия терма жамоасини мағлуб этиб чорак финалга чиқди. Инглизларга қарши баҳсда марказий ҳимоячи Рагнар Сигурдссон ажойиб ҳаракат қилди. Шу боис на Кейн, на Варди, на Руни ва на бошқаси ўйиндан Исландия дарвозасига йўл топа олмади. Бундан ташқари Жо Харт дарвозасига гол ҳам уришга муваффақ бўлди.

Италия терма жамоаси чап қанот вакили Маттиа Де Шильо Испания билан баҳсда энг яхшилардан бири бўлди. Де Шильо ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужумда ўйнашни боплади. Ўз қанотидан бир неча марта хавфли тўп узатишларни амалга оширди.



Ярим ҳимоячилар
Эден Азар (Бельгия)
Юлиан Дракслер (Германия)
Камил Гросицки (Польша)


Бельгия терма жамоаси нимчорак финалда Венгрияни тор-мор этди. Бу баҳсда Эден Азар ўзини ёрқин томонлама кўрсатди. У Батшуайига голли пас оширишдан ташқари Габор Кирай қўриқлаган дарвозага чиройли гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

Германия сафида бу босқичда энг яхши ўйинчи бу Юлиан Дракслер бўлди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Словакия билан баҳсда Марио Гомесга голли узатманинг муаллифи бўлди. Бундан ташқари иккинчи бўлимда ўзи Словакия дарвозасига йўл топа олди.

Польша терма жамоасининг чап қанот ярим ҳимоячиси Камил Гросицки Швейцария билан ўйинда фаол ўйнади. Ўз қанотдан бир неча марта ҳужумга ўтди ва ўткир паслар оширди. Айнан унинг тўп узатишидан кейин Якуб Блашиковски рақиб дарвозасига гол уришга эришди.



Ҳужумчилар
Антуан Гризманн (Франция)
Гарет Бэйл (Уэльс)


Нимчорак финалнинг энг фойдали футболчиларидан бири бу Антуан Гризманн бўлди. Франция терма жамоаси ҳужумчиси Ирландия билан ўйинда жамоасига иродали ғалаба келтирди. Айнан у дастлаб Санья томонидан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Орадан кўп ўтмай Жирунинг пасидан сўнг бирга бир вазиятда тўп киритди. Гризманнда хет-трик қайд этиш имконияти ҳам бор эди. Бироқ яна бир вазиятдан "Атлетико" вакили фойдалана олмади.

Уэльс терма жамоаси етакчиси Гарет Бэйл Шимолий Ирландияни мағлуб этилишига катта хисса қўшди. Айнан унинг жарима майдонига узатган тўпини рақиб ҳимоячиси, унинг адаши Гарет Маколи ўз дарвозасига йўллади ва мана шу гол ҳал қилувчи бўлди.


 


Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика