UZ

Сўнгги янгиликлар

19:2615 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади  14 19:14Суперлига. "Насаф" - "Сўдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 19:13Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 19:10"Реал" — "Райо Вальекано". Модрич асосий таркибда  2 18:18"Наполи" — "Фиорентина". Таркиблар маълум  0 17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  4 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  35

Евгений Кочнев: "Мен ўз номим билан танилишни истайман" Янгиликлар

Евгений Кочнев: "Мен ўз номим билан танилишни истайман"

Бугун Тошкентда "Пахтакор" - "Бухоро" (3:1) ўйини бўлиб ўтди.
Ушбу ўйиндан сўнг "Бухоро" клубининг 6-рақамли футболчиси Евгений Кочнев championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

 - Евгений, бугунги ўйин борасида фикрларингизни айтиб ўтсангиз ?

"Пахтакор"га қарши муносиб ўйин кўрсатдик. Рақиб жамоадаги тажриба натижага таъсир этди. Ўйлайманки биз бу жамоадан қарши биринчи бўлимда тенгма-тенг ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда йўлга қўйилган икки хатомиз охиригача қимматга тушди.

- Кўпгина мухлислар сизни майдонда Евгений Кочнев сифатида эмас,  Геннадий Кочнeвни ўғли сифатида кўради.  Бунга муносабатингиз қандай ?

Буни мен майдонга тушиб исботлашим шарт. Ҳар хил психологик таъсирлар мени ўзимни ўйинимни кўрсатишга таъсир этмоқда.  Буларга жавоб сифатида  фақат ўйин билан кўрсатишим мумкин. Мен ўз номим билан танилишни истайман. Майдонга тушган 11 футболчининг барчаси бир жамоа бўлади.

- "Бухоро" бу йил ОЧЛ учун курашиши мавсум аввалида айтилди. Буни қай даражада уддалай олади ?

Клуб мураббийлари ва раҳбарияти ҳар бир ўйинга ғалабани талаб қилади. Мен аниқ бир мақсад шу деб айта олмайман лекин мураббийимизни истаги барча учрашувда ғалаба қозонишдир. Чемпионат қийин ўтади. Шунга муносиб тайёрландик деб ўйлайман.

- Мочинов бугун сиз тўғрингизда бир қанча ижобий фикрлар билдириб ўтди ?

Мочинов умуман номлар ва танишларга қарамайди. Фақат шуни айтишим мумкин. Сўнгги вақтларда ҳамма ўйиндан сўнг барча мухлислар фикри менга қаратилмоқда. Бу менга жуда ҳам оғир. Майдондаги ўйин ва натижада  футболчини айблаш жуда осон лекин унда 11 киши ўйнайди. Мен кўпроқ ишлашим ва албатта ўзимни ниятларим учун ҳаракатни тўхтатмайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика