"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи
14 окт 13:59
Янгиликлар
"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи
"Эвертон" раҳбарияти "Манчестер Сити" билан англиялик ярим ҳимоячи Кэлвин Филлипсни қишки трансферлар вақтида ижарага олиш борасида келишувга эришмоқчи.
"Football Insider" хабарига кўра, мерсисайдликлар жорий мавсум "шаҳарликлар"да умуман ўйнамаган 29 ёшли англиялик футболчини ижарага олмоқчи. Ярим ҳимоячи Хосеп Гвардиоланинг режаларига киритилмаган.

Қайд этиш жоиз, Филлипс сўнгги мавсумларда ижара асосида "Ипсвич" ва "Вест Хэм" жамоаларида ўйнаган. Мутахассислар ҳозирда унинг трансфер қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Филлипс ўтган мавсум "Ипсвич" сафида Англия чемпионатида 19 ўйин ўтказиб, 4 та сариқ ва 1 та қизил карточка олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар