

"Ирислар" 28 ёшли футболчи учун 22,4 млн. евро таклиф қилишга тайёр, Уолкоттнинг ўзига эса "Арсенал"даги маошини тўлаб беришмоқчи. "Эвертон" устози Сэм Эллардайс музокараларни тасдиқлади.
"Ҳаммаси амалга ошса яхши бўлар эди. Аммо ҳозирча ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Гап уни тўлиқ сотиб олиш ҳақида кетмоқда. Кутамиз, кузатамиз. Музокаралар давом этмоқда. Бу "Эвертон" учун ажойиб харид бўлар эди" - дейди Эллардайс.



