"Эвертон" Андре Гомешнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди
04 ноя 2019 11:37
Янгиликлар
"Эвертон" Андре Гомешнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди
"Эвертон" жамоанинг португалиялик ярим ҳимоячиси Андре Гомеш борасида расмий баёнот берди.
Эслатиб ўтамиз, "Эвертон"нинг "Тоттенхэм" (1:1)га қарши ўйинида Андре Гомеш Сон Хён Мин ва Серж Орьелар билан бўлган вазиятда оёғини синдириб олган эди.
"Эвертон" бугун футболчининг тўпиғинида жарроҳлик амалиёти бўлиб ўтишини тасдиқлади.
"Шифохонада ўтказилган дастлабки текширув натижалари Андре Гомешнинг ўнг оёғидаги тўпиғи жойидан чиқиб кетганлигини тасдиқлади", - дейилади расмий хабарда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар