"Эвертон" 30 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр
02 июн 2020 11:44
Янгиликлар
"Эвертон" 30 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр
"Наполи" ярим ҳимоячиси Аллан ёзги трансферлар ойнасида Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин.
Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "кўклар" 29 ёшли бразилиялик футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилишга тайёрлар.
"Эвертон" шунингдек Алланга ҳам шартнома тайёрлаб қўйган. Унга кўра, футболчи бонуслардан ташқари йилига 6 миллион евро миқдорида маош олади.
Аллан жорий мавсум А Серия доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассис қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар