UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23ЕЧЛ. "Астон Вилла" – "Ювентус" ва бошқа учрашувларнинг бошланғич таркиблари аниқ  0 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  0 23:50ЕЧЛ. "Ливерпуль" – "Реал Мадрид". Иккала жамоанинг бошланғич таркиблари аниқ!  13 23:08ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  11 22:47Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  11 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  47 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  315 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  5 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  14 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  14

Етакчиларнинг йирик ғалабалари, "Рамон Санчес Писхуан"даги "голлар ёмғири"... Ла Лиганинг 25-тури нималари билан ёдда қолди? Янгиликлар

Етакчиларнинг йирик ғалабалари, "Рамон Санчес Писхуан"даги "голлар ёмғири"... Ла Лиганинг 25-тури нималари билан ёдда қолди?

Ўтган ҳафтада Испания Ла Лигасининг 25-тур учрашувлари ўтказилди.

"БАРСЕЛОНА" "ЖИРОНА"ГА 6 ГОЛ УРДИ

Каталониянинг мини-дербисида "Барселона" кутилганидек ғалаба қозонди. "Челси" билан ўйналган дурангдан кейин Вальверде жамоаси елкасидаги оғир юкни тушуриши ва кейинги баҳслар учун масъулиятли бўлиши учун 3 очко олиши керак эди. Вазифа бажарилди - етакчи жамоа катта иштаҳа билан рақибни доғда қолдирди, 3 очко эса "Барселона" учун оддий ҳол.


"Жирона"нинг ўйинга бундай паст назар билан қарагани тушунарсиз. Меҳмонлар ўз ўйинларини ғалати тарзда ташкил этишди, ҳимоя ва ярим ҳимоя орасида катта бўшлиқ яратиб беришди. Кичик тўп оширишларда ҳам қўпол хатоликлар кўп кузатилди. Пабло Мачинанинг "машинаси" ўша куни "бузилиб қолди".

"Барселона" рақиб жарима майдончаси ёнида кўпроқ ўйнади. Суарес хет-трикни қайд этди, Месси икки бора дарвозани ишғол этди. Коутиньо бир бора гол урди, уни ҳам узоқ масофадан киритди. Қайд этиш керак, Усмон Дембеле ўз ҳисобига бир ассистентликни ёзиб қўйди. "Жирона" шунча голга бир марта жавоб берди. У 3-дақиқадаёқ "Барселона"нинг хатосидан унумли фойдаланди. Ўшанда ўйин мезбонлар учун қийин кечиши кутилганди.

"Барселона" ишонч билан турнир жадвалини бошқариб бормоқда. Жамоанинг "захира" очколари кўп эмас. "Атлетико" 5 очкога ортда қолдирилмоқда. 4 март куни "Камп Ноу"да икки етакчи ўзаро баҳс олиб боради. "Барселона" ўша баҳснинг финал ҳуштагидан кейин кўп масалаларни ҳал қилиши мумкин.


"АТЛЕТИКО" САФАРДА "СЕВИЛЬЯ"НИ МАҒЛУБ ЭТДИ



"Атлетико"нинг асосий рақобатчиси "Барселона" бир неча ойдан бери мағлуб бўлмаяпти ва очколар йиғишда давом этмоқда. Винченцо Монтелланинг "Севилья"сини Симеоне жамоаси катта муаммолар билан мағлуб этди.

Андалузияликлар ўйинни яхши бошлашди: тезкор ҳужумлар айёр комбинациялар ва қаттиқ прессинг орқали рақибни тахлика остида ушлаб ўтиришди. "Севилья" 3-дақиқадаёқ голга яқин келди. Муриэль қулай вазиятдан Облак дарвозасини ишғол эта олмади.
Бундай ўйинларни кичик деталлар ҳал қилади. 29-дақиқада Банега ўз дарвозаси олдида хатога йўл қўйди. Бундан Диего Коста унумли фойдаланди. Кутилмаганда ўтказиб юборилган гол "Севилья"ни бироз тушкунликка туширди. Оқибатда меҳмонларнинг ҳужумлари хавфлилашиб бораверди. 42-дақиқада Гризманн Серхио Риконинг ожиз нуқтасини топа олди.
"Севилья" кичик нок-даун ҳолатига тушиб қолди. Ҳолат таймда ўзгармади. "Атлетико" иштиёқ билан "Севилья" стадионида ҳужумлар уюштирди. Иккинчи бўлимда яна 3 гол киритилди - биттаси Коке, қолганларини Гризманн урди.

"Севилья" хато қилди, ўйин ўхшамади, финал ҳуштаги чалингунча Сарабия ва Нолитонинг урган голлари мухлисларни хурсанд қилмади.


САНТИ МИНА "ВАЛЕНСИЯ"НИ ҚУТҚАРМОҚДА



Анча вақтдан буён олтин медаллар учун курашмаётган "Валенсия" темпни ушлаб тура олмади ва 4-ўрингача тушиб кетди. Энди Марселино жамоаси "Реал" билан учинчи ўрин баҳс олиб боради.
25-турда "кўршапалаклар" Сан-Себастьян клуби билан тўқнаш келди. Ўтган мавсумда еврокубок поғонасини эгаллаган "Реал Сосьедад" гарчи бу йил чиройли ўйин намойиш этаётган бўлса-да, мезбонлар билан тенгма-тенг ўйнади. Валенсияликлар бироз кучлироқ, Санти Мина яхши формада эди. Унинг дубли эвазига қозонилган ғалаба туфайли Марселино жамоаси "Реал"га бироз бўлса-да яқинлашиб олди.


"ЭЙБАР" КЕТМА КЕТ ИККИНЧИ МАРТА МАҒЛУБ БЎЛДИ



"Сельта" бир неча омадсиз учрашувлардан кейин ҳам еврокубоклар поғонаси учун курашни давом эттирмоқда. Унсуэ жамоасига "Эйбар"га қарши баҳс учун яхши тактикани танлай олди. Бу эса мухим бўлган 3 очкони қўлга киритилишига омил бўлди.

"Эйбар" ҳар доимгидек яхши босим уюштирди ва ҳужумлари хавфлироқ чиқди. Инуи яқин масофадан бир неча бор аниқ зарбаларни йўллай олмади. "Сельта" эса рақиб хатосини кутиб, қарши ҳужумларда ўйнади. Пионе Систо ҳамда Макси Гомез рақиб дарвозабонини бир неча бор синовдан ўтказди.

Ўйинни 2-бўлим ҳал қилди. 56-дақиқадаги голда мезбонларнинг Аспас ва Эмре Мор тандеми ўзини кўрсатди. Ундан кейин "Эйбар" шошилишни бошлади, хатолар кўпайди, бундан "Сельта" унумли фойдаланди. Қарши ҳужумда Макси Гомез рақиб дарвозасини ишғол этди. Учрашувда "Эйбар"га тажриба ва айёрлик етишмади. Улар вазиятлардан фойдалана олишмади. "Сельта" эса рақибига футбол қандай ўйналишини кўрсатиб берди.


Бошқа учрашувлар ҳақида:

1. "Депортиво" ва "Эспаньол" учрашувида ҳисоб очилмади. Мезбонлар ҳали ҳам қуйи лигага тушиб кетиш хавфида.

2. Шундай ҳисоб Леганесда ҳам қайд этилмади. У ердан "Лас-Пальмас" очко билан қайтди.

3. "Вильярреал" Серхио Асенхонинг қаҳрамонлиги эвазига "Хетафе"ни мағлуб этди, 1:0.

4. "Атлетик" эса ниҳоят ғалабага эришди. "Сан-Мамес"да улар "Малага"ни доғда қолдирди.

5. "Бетис" "Леванте" билан учрашувда муаммоларга дуч келмади, 2:0.

6. "Реал" ўз майдонида "Алавес"ни мағлуб этди, 4:0.


Шунингдек:

1. "Барселона" ҳужумчиси Лео Месси Испания чемпионатидаги рекордни ўрнатди. Форвард "Жирона"га қарши баҳсда дубль қайд этди. "Жирона" - Месси Примеро доирасида гол урган 36-жамоага айланди. Аргентиналик футболчи "Реал" форварди Рауль ҳамда "Атлетик" аъзоси Ариц Адурицдан ўтиб кетди.

2. Месси Луис Суареснинг голига ассистентлик қилди. Бу эса унинг Испания чемпионатида 404 ўйинидаги 147-ҳаммуаллифлигидир. Бу эса сўнгги 40 йилдаги энг яхши натижадир.

3. "Реал" бу мавсум барча турнирларда 100тадан ошиқ гол киритган илк жамоага айланди. "Алавес"га (4:0) қарши учрашувда Криштиану Роналду дубль қайд этди, Гарет Бэйл ҳамда Карим Бензема эса биттадан гол киритди. Бу "Реал"нинг 100, 101, 102 ҳамда 103-голлари бўлди. Мадрид жамоаси ҳисобида: Ла Лигада 62, Испания кубогида 11, Испания Суперкубогида 5, Чемпионлар лигасида 20, Европа Суперкубогида 2, клублар ўртасидаги ЖЧда 3 гол бор. "Барселона" Примерода 62, Испания кубогида 19, ЕЧЛда 10, ва Испания суперкубогида 1 гол киритишга эришди.

4. "Атлетико" форварди Антуан Гризманн хет-трик қайд этди ва голли пас берди. Франциялик футболчи Испания чемпионатидаги гол+пас (16+10) тизимидаги энг яхши натижани қайд этди.

5. "Севилья" – "Атлетико" (2:5) учрашувида бош ҳакам Хуан Мартинес Мунуэра мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Мадридликлар учун бу пенальти мавсумдаги биринчиси эди. "Атлетико" сўнгги 30 учрашувда пенальти тепмаганди. Сўнгги марта "Атлетико"да бундай ҳолат 1942/43 йилги мавсумда кузатилганди. Ўшанда жамоа кетма кет 32 учрашувда 11 метрлик жаримани амалга оширмаганди.

6. "Вильярреал" дарвозабони Серхио Асенхо "Хетафе"га (1:0) қарши ўйинда икки марта: 36-дақиқада Анхель Родригес, 51-дақиқада эса Хорхе Молинанинг пенальтисини қайтарди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика