UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  0 15:56Эшшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаром-ми?  21 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  13 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  4 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  20 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  6

Неаполликлар чемпионлик сари дадил одимламоқда: 21-тур якунлари Янгиликлар

Неаполликлар чемпионлик сари дадил одимламоқда: 21-тур якунлари

А Серияда 21-тур учрашувлари ортда қолди.

"Интер" дербида "Милан"ни таслим этди 

Инзаги шогирдлари ўйинни анча фаол бошлашди. 5-дақиқада Лаутаро жарима майдончаси ҳудудидан яхши зарба йўллади, Тэтэрушану жамоасини голдан қутқарди. Кўп ўтмай, форвард Шкриньярнинг узатмасидан кейин чаққонроқ ҳаракат қилди, аммо мўлжалда адашди. "Интер" чиндан хавфлироқ ҳужум қилар ва вазиятлар яратарди. Чалханоғлу бурчак зарбасидан тўғридан-тўғри зарба йўллашга қарор қилди, Тэтэрушану бунга ҳам тайёр эди. Яна бир неча дақиқа ўтиб, Чалханоғлу бурчак зарбасидан ажойиб узатмани амалга оширди ва Лаутаро ҳимоячидан қочиб, бурчакка аниқ зарба берди. Биринчи бўлим давомида "Милан" ҳужумда деярли ҳеч нима қила олмади, "Интер" эса танаффусга зарбалар бўйича (9-0) устунликка эга бўлиб чиқиб кетди.

Танаффусдан кейин "Интер" яна олдинга ташланди. Аввалига ўткир бурчакдан Димарко зарба йўллади, кейин Жеконинг узатмасидан сўнг Лаутаро зарба йўллади ва Тэтэрушану эпизод қахрамонига айланди. "Милан"нинг бахтига бироз фаоллашди ва 70-дақиқадан кейин устунликни ўз томонига оғдириб, ҳужумлар сонини оширди. Жируда яхши вазият бўлди, аммо Бастони яхши ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди. Диас яқин бурчакка яхши зарба йўллаганди, Жируда яна бир имконият жарима зарбасидан бўлди, лекин французнинг зарбаси қовушмади. Ўйин сўнггида Лукаку тўпни Мартинесга ташлади, жаҳон чемпиони эса уни дарвозага жойлаб қўйди. Бироқ технологиялар миллиметрлик офсайдни қайд этди. Натижада, "Милан" қолган дақиқаларда темпни оширишиб, учрашувни "қутқаришлари" мумкин эди. Лекин амалда бундай бўлиб чиқмади ва Пиоли жамоасининг омадсиз серияси давом этади.


"Специя"нинг кучи фақат бир таймга етди

 "Специя" ўйинни дадил бошлади ва 3-дақиқадаёқ Агуделло зарба беришга имкон топди. Кўп ўтмай, Кальдара ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди. Унинг бахтига тўп Руйнинг узатмасидан кейин ҳимоячига тегиб, устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди. "Наполи" секин-аста устунликни ўз қўлига олди ва вазиятлар ярата бошлади. Бурчак зарбасидан кейин Ррахмани зарба берди, бўлим охирига яқин Хвича яқин бурчакни аниқ нишонга ола билмади. 

Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ Осимхен марказдан тўпни Политанога ташлади, ҳимоячи Река эса жуда оддий вазиятда тўпни қўли билан ўйнади. Натижада пенальти ва Хвича ишончли тарзда ундан фойдаланди. Бунга Верде гол билан жавоб бериши мумкин эди, бироқ футболчининг зарбасидан кейин тўп дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди. "Наполи" эса вазият яратишда давом этарди. Бу борада Хвича айниқса ажралиб турарди. Аввал вингер яқин бурчакка кучли зарба йўллади, дарвозабон Дранговский жамоасини қутқарди. Кейинги эпизодда эса айнан Кварацхелиянинг узатмасидан кейин дарвозабон хатога йўл қўйди ва Виктор Осимхен боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Карахт ҳолатдаги "Специя" ҳимояси яна хатога йўл қўйди, Хвича ўзи зарба бериши мумкин бўлса ҳам, тўпни Осимхенга узатди ва Виктор дубль расмийлаштирди. Ўйин сўнггида Вишневски "Специя"ни йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариши мумкин эди, бироқ унинг зарбасини Мерет қайтарди. 

"Наполи" навбатдаги ғалабадан кейин чемпионлик сари яна бир қадам ташлади, "Специя" эса концентрация борасида жиддий ишлаши зарур. Сабаби "Наполи" мезбонларнинг ўта қўпол хатоларидан кейин голлар уриб кетди.


"Рома" "Эмполи"ни мағлуб этди

Бу тўқнашувда кўп нарса 2 дақиқадаёқ маълум бўлди, Дибаланинг бурчакдан узатмасидан кейин Ибаньес ерга бир сапчиган тўпни даврозага жойлаб қўйди. Яна 4 дақиқа ўтиб, Дибаланинг яна бир узатмасидан кейин Тэмми Абрахам тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Бу қадар қисқа вақт оралиғида иккита деярли бир хил гол А Серияда жуда ноёб ходиса. Кўп ўтмай, Дибала ўзи ҳам гол уриши мумкин эди. Бироқ ҳимоячини алдаган Пауло даровзани нишонга олишда адашди. Навбатдаги бурчак зарбасидан кейин "Рома" яна гол уришга яқин эди. Бироқ бу сафар Абрахамнинг зарбасидан кейин Викарио жамоасини қутқарди. "Бўрилар" стандартлари билан рақибни таҳликага тушириб қўйаверди. Узатмадан кейин Абрахам йўллаган тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Фақатгина тайм охирида "Эмполи" бироз ўзига келди, лекин Руй Патрисио Капутонинг зарбасини осонлик билан бартараф этди.

Танаффусдан кейин илк эътиборга лойиқ вазият Викарио ижросида бўлди. Рақиб ҳужуми чинакамига кипернинг бенефисига айланиб кетди. Аввалига Пеллегринининг зарбаси, кейин қайтган тўпга Манчинининг биринчи етиб келиб, зарба берди, учинчи зарбда Абрахам йўллаган тўпни оёқлари билан қайтаришни уддалади. Буларнинг барчаси бир ҳужумда, бир неча сонияда юз берди. Марин орадаги фарқни қисқартириш учун имкониятга эга бўлди, лекин унинг чалқанча зарбаси дарвозадан бироз юқорилаб ўтиб кетди. "Эмполи" охирги дақиқаларда чиндан босимни оширишга уринди, аммо "Рома" сўнгги дақиқаларни асабий руҳда ўтишига йўл қўймади ва ишончли ғалабани тантана қилди. 


"Ювентус" йирик ғалабага эришди

Ўйин стартида жамоалар анча суст кўринди. "Ювентус" бироз кўпроқ ҳужум уюштирар, лекин бу ҳам рақиб ҳимоясини ташвишга солиш учун сезиларли равишда кам эди. Агарда 24-дақиқада Кавилья жарима майдончасида Миреттини қўполлик билан йиқитмаганда, учрашув қандай давом этиши катта сўроқ остида эди. Пенальтини амалга оширган Влахович киперга имкон қолдирмади. Ўйин бироз тинчланди ва бўлим сўнггида яна темп ошди. Влахович тўпни ерга туширмай дарвозага йўлламоқчи бўлди, аммо тўп Костичга бориб тушди ва ярим ҳимоячи яқин масофадан Очоани доғда қолдирди. Яна икки дақиқа ўтиб Локателли ҳисобни йириклаштриши мумкин эди, бироқ омади келмади.

Иккинчи бўлим бошланиши билан Кавилья салбий томондан яна ўзини кўрсатди. Унинг қалтис узатмасини Фажоли илиб кетди ва тўпни Влаховичга етказди, Душан эса дарвоза бурчагини усталик билан нишонга олди. "Салернитана" Дианинг узатмасидан кейин Кулибали бўш қолган дарвозани аниқ пойлай олмади. "Ювентус" ҳам бахтини ҳужумдан изларди, Влаховичнинг узатмасидан кейин Ди Мария тўсинни нишонга олди. "Денгиз отлари" таслим бўлишни истамасди ва курашни давом эттирди. Жамоа узоқ масофалардан кўп зарба беришга уринарди. Ўйин охирида Мойзе Кинда имконият бўлди, аммо яна устун.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика