UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  104 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  2 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  3 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  3 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  17 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2

Эшитдик-да! Хосе Мария Мендез Ўзбекистонни тарк этади Янгиликлар

Эшитдик-да! Хосе Мария Мендез Ўзбекистонни тарк этади

Эшитишимизга қараганда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез яқин орада ўз лавозимини тарк этади.
Испаниялик мураббий 2015 йилнинг март ойида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди. Унинг қўл остида терма жамоамиз 2016 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борган ва Эронга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Бундан ташқари айнан Хосе Мария Мендез футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасини илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиққан. Ўтган йил куз ойида Колумбияда бўлиб ўтган мундиалда Ўзбекистон иштирок этиб қайтганди.

Айни пайтда мураббий Ўзбекистон U-20 терма жамоасига устозлик қилмоқда. Май ойида Таиландда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Катта эҳтимол билан Хосе Мария Мендез шу мусобақадан кейин Ўзбекистонни тарк этади.
Рейтинг: -78   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика