UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  8 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2

Эшитдик-да! "Сўғдиёна"нинг 3 нафар асосий ўйинчиси "Навбаҳор"га ўтмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Сўғдиёна"нинг 3 нафар асосий ўйинчиси "Навбаҳор"га ўтмоқда

Суперлига клублари янги мавсум олдидан таркибни шакллантириш жараёнларини давом эттиришмоқда.

Ўтган мавсум чемпионатда кумуш медалларни қўлга киритган ва кубокда финалгача етиб борган "Навбаҳор" жамоаси "Сўғдиёна"нинг 3 нафар асосий таркиб футболчиларини ўз таркибига жалб қилмоқда. Декабрь ойининг бошида Шоҳруз Норхонов наманганликлар сафига ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

"Championat.asia" сайти маълумотларига кўра, Норхоновдан ташқари, чап қанот ҳимоячиси Лука Чермель ҳамда ўнг қанот ҳимоячиси Шаҳбоз Жўрабеков ҳам янги мавсумни "Навбаҳор" таркибида бошлайди.

Ноябрь ойи охирларида ҳар иккала ҳимоячи Жиззах клубини тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.


Ўтган мавсум Суперлигада Норхонов 25та ўйин ўтказди ва 10та гол уриб, 3та голли пас берган. Чермель 24та учрашувда 1та гол уриб, 1та голли пас берган. Жўрабеков эса 25та беллашувда 2та гол уриб, 5та голли пас берган.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор" бугун Наманганда йиғинга киришади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика