UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  25 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Эшитдик-да... Шквириндан бўшаши ҳақида ариза талаб қилишди Янгиликлар

Эшитдик-да... Шквириндан бўшаши ҳақида ариза талаб қилишди

24-турдан сўнг 22 очко жамғарган "Олмалиқ" 12-ўринда бормоқда. Иккинчи даврада жамоа бирорта ҳам ғалаба қозонмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

Жамоанинг натижа томондан оқсаётганлиги ҳомийлик қилаётган ОКМК раҳбариятини ранжитган кўринади. Ўйиндан сўнг ОКМК иқтисодиёт ва молия ишлари бўйича директори “Олмалиқ” клуб бош директорига  телефон қилиб раҳбарият ва мураббийлар ишдан бўшашлик ҳақида ариза ёзишларини сўраган. Бироз тушунарсиз ҳолат. Футбол клубида бу каби ўзгаришлар одатда клуб Президенти томонидан амалга оширилади. “Олмалиқ”да Александр Фарманов клуб президенти ҳисобланади. “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони соҳиби бўлган бу инсон футболимиз ривожи учун ҳар доим бошқаларга ўрнак бўлган раҳбарлардан бири ҳисобланади. Олмалиқ шаҳрида нафақат футбол, балки бошқа спорт турлари ҳам фаолият олиб бормоқда. “Олмалиқ” жамоаси ўтган давр ичида республикада ўз ўрни ва нуфузини топиб бораётган ёш жамоалардан биридир. Афсуски, бу йил жамоага нимадир бўлган кўринади. Кўп минг сонли мухлисларига эга жамоанинг келажаги нима бўлади? Умид қиламизки, бу жамоа фаолияти яхшиланиб чемпионатимизда ижобий натижаларга эришади.

PS: “Олмалиқ” жамоаси иккинчи даврада ўз майдонида ўтаётган учрашувларга ҳам Тошкентдан қатнаётганлигидан хабардормиз. Шунингдек, бир қатор футболчилар олдида клуб қарздорлиги борлигини ҳам эшитдик... Нима бўлганда ҳам олий лигада мунтазам иштирок этиб келаётган жамоада вазият ижобий томонга ўзгаришига ишонамиз. Акс ҳолда жамоани кейинги йил қуйи лигада кўришимиз мумкин бўлади.


Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика