Эшитдик-да! ПРО-Лиганинг ҳал қилувчи ўйини санаси ўзгарди
24 ноя 2020 20:40
Янгиликлар
Эшитдик-да! ПРО-Лиганинг ҳал қилувчи ўйини санаси ўзгарди
Хабарингиз бор, ПРО-Лиганинг 20-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон" учрашуви 29 ноябрь куни бўлиб ўтиши лозим эди.
Бизга етиб келган маълумотларга кўра, телетрансляциялар билан боғлиқ сабаб билан мазкур учрашув санаси ўзгартирилган. ПРО-Лиганинг ҳал қилувчи ўйини 1-декабрь куни Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 19-турдан сўнг "Нефтчи" 37, "Турон" эса 35 очко жамғарган. Ушбу ўйин ғолиби тўғридан-тўғри финал йўлланмасини қўлга киритади. Шунингдек, учрашувдаги дуранг натижа ҳам Абдусамад Дўрмоновга Суперлига йўлланмасини тақдим этиши мумкин.
Фикрлар