Эшитдик-да! "Олимпик" футболчиси кеча жамоа билан хайрлашди, у тез орада "Пахтакор" сафига қўшилади
01 июл 2024 13:07
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Олимпик" футболчиси кеча жамоа билан хайрлашди, у тез орада "Пахтакор" сафига қўшилади
Кеча Суперлига 5-тур қолдирилган учрашувларнинг иккитаси бўлиб ўтди.
Олмалиқда "Металлург" жамоаси "Олимпик"ни қабул қилди. Ўйин Тимур Кападзе шогирдларининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Championat.asia" олган маълумотга кўра, кеча учрашувдан кейин "Олимпик" ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов бутун жамоа билан хайрлашган. 23 ёшли футболчи яқин кунларда "Пахтакор" жамоаси сафига бориб қўшилади. Томонлар ўзаро келишувга эришиб бўлишган.
Ибрагимовнинг трансфер ҳуқуқи "Металлург" жамоасига тегишли ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Иброҳим Ибрагимов "Олимпик" сафида хет-трик қайд этди ва жамоадан кетишида чиройли нуқта қўйиб кетди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар