

"Обод" олий лигадаги биринчи хусусий клуб. Уларнинг 2016 йилдаги тахминий харажати 2-3 млрд сўмдан иборат бўлган. Ассий таркибда майдонга тушган футболчилар 1 миллион сўм микдорида мукофот пули олишади, агар ғалаба қозонадиган бўлсалар.
Маълумотларга кўра, жамоа раҳбарияти иккинчи даврада ҳомийликни тўхатишлари мумкин. "Локомотив" билан уйиндан кейин футболчиларга бу ҳакда маълум қилинган ва агарда янги ҳомий топилса клубни топширишлари мумкинлиги айтилган.
Шунингдек, жамоани ПФЛ олдида бадал пули билан ҳисоб китоби тўлиқ қилинмаган. 2016 йил эса "Обод" биринчилардан бўлиб ҳисоб китобни тўғирлаб қўйган эди.



