Эшитдик-да! "Локомотив"нинг яна бир собиқ футболчиси "Қизилқум"га ўтмоқда
24 янв 2022 23:47
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Локомотив"нинг яна бир собиқ футболчиси "Қизилқум"га ўтмоқда
"Қизилқум" ўз жамоасини тажрибали футболчилар билан тўлдиришда давом этади.
Олган маълумотларимизга қараганда, 5 мавсум давомида "Локомотив" таркибида ҳаракат қилган чап қанот ҳимоячиси Олег Зотеев 2022 йилги мавсумни "Қизилқум" таркибида ўтказади.
1 январь куни у Жанубий Кореянинг "Жоннам Драгонз" билан хайрлашганди ва шундан буён у жамоасиз бўлиб турибди. Яқин вақтлар ичида у Навоий жамоаси таркибига бориб қўшилиши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар