UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  0 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  5 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  6 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  9 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  7 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12

Эшитдик-да! "Динамо" Про лига тўпурарларидан бирига жиддий қизиқмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Динамо" Про лига тўпурарларидан бирига жиддий қизиқмоқда

2 июль куни мамлакатимизда ёзги трансфер ойнаси очилганидан хабарингиз бор.

Жамоалар аллақачон таркибни кучайтириш жараёнини бошлаб юборишган.

"Championat.asia" олган маълумотга кўра, Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо" клуби Про лига тўпурарларидан бирига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Гап "Дўстлик" жамоаси вингери Шерзод Қодиров ҳақида кетмоқда. Самарқандликлар жамоани тарк этган Ҳусниддин Ғофуров ҳамда Фарруҳ Икромовларнинг ўрнига ўринбосар изламоқда. Шунинг учун улар Қодировни олиб келишмоқчи. Футболчи "Динамо"дан тушган таклиф сабаб Про лига пешқадамларидан бири "Шўртан"дан тушган таклифга рад жавобини берган.

Эслатиб ўтамиз, "Дўстлик" жамоасига Алексей Естафеев бош мураббий бўлгач Про лиганинг охирги 6 ўйинида Шерзод Қодиров 6та гол уришга эришди. Айни пайтда у тўпурарлар пойгасида 7та тўп киритган "Машъал" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоевдан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика