Эшитдик-да! "Динамо" футболчиси жамоани тарк этди
29 май 2024 17:03
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Динамо" футболчиси жамоани тарк этди
Айни пайтда мамлакатимизда мавсум ўртасига яқинлашиб келмоқда.
Охирги пайтларда кетма-кет дуранглар гирдобига тушиб қолган Самарқанднинг "Динамо" жамоасида йўқотиш бор. "Championat.asia" олган маълумотга кўра, Абрамов жамоасини ҳужумкор ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров тарк этган. Футболчи шу мавсум аввалида самарқандликлар таркибига келиб қўшилган ва шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган эди. Шартнома икки томонлама келишувга кўра бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ғофуров "Динамо" таркибида жорий мавсум барча мусобақаларда 6та ўйин ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар