Эшитдик-да! Александр Хомяков кейинги мавсумда ҳам "Андижон"ни бошқаради
14 дек 2024 18:15
Янгиликлар
Эшитдик-да! Александр Хомяков кейинги мавсумда ҳам "Андижон"ни бошқаради
Ортда қолган мавсум Ўзбекистон кубогида зафар қучган "Андижон" кейинги йил ОЧЛ 2 мусобақасида иштирок этишидан хабарингиз бор.
"Championat.asia" олган маълумотга кўра, россиялик мутахассис Александр Хомяков кейинги мавсумда ҳам "Андижон" жамоасини бошқаради. Бош мураббий ва клуб ўртасидаги шартнома 2026 йил декабрига қадар амал қилади. Мутахассис айни дамда жамоани кейинги мавсумга тайёрлаш ва селекция ишлари билан банд. Шунингдек, 16 декабрь куни клубда мажлис ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" жамоаси ўтган мавсумда ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди ва кейинги мавсумда ОЧЛ 2 мусобақасида иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар