UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  3 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  0 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  0 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  17 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  9

Эртага U-20 Жаҳон чемпионати старт олади. Мундиал ҳақида батафсил Янгиликлар

Эртага U-20 Жаҳон чемпионати старт олади. Мундиал ҳақида батафсил

Ушбу ёш тоифасидаги ҳисоб бўйича 22-Жаҳон чемпионати Польша мамлакатида бўлиб ўтади.

Мусобақа 23 май куни бошланиб 15 июнь куни тугайди.

Унда дунёнинг энг кучли 24та терма жамоаси иштирок этади. Мусобақалар Польшанинг олтита шаҳридаги олтита стадионда бўлиб ўтади.

Шаҳарлар ва стадионлар
Бельско-Бяла - "Муниципаль" стадиони
Бидгошч - "Здзислав Кшишковяк номидаги" стадион
Гдиня - "Шаҳар" стадиони
Люблин - "Арена Люблин" стадиони
Лодзь - "Видзев" стадиони
Тихи - "Шаҳар" стадиони



Осиё қитъасидан ушбу Жаҳон чемпионатида Қатар, Япония, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони иштирок этади. Ўзбекистон сўнгги бор 2015 йилги U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этган эди.

Эътиборлиси амалдаги чемпион Англия ва вице-чемпион Венесуэла бу йилги мусобақага чиқа олмаган. Бу мундиалда чемпион бўлиш бўйича рекордчи Аргентина ҳисобланади. Ушбу мамлакат терма жамоаси олти марта U-20 тоифасида чемпион бўлган.

Гуруҳлар
"А" гуруҳи - Польша, Колумбия, Таити, Сенегал
"B" гуруҳи - Мексика, Италия, Япония, Эквадор
"C" гуруҳи - Гондурас, Янги Зеландия, Уругвай, Норвегия
"D" гуруҳи - Қатар, Нигерия, Украина, АҚШ
"E" гуруҳи - Панама, Мали, Франция, Саудия Арабистони
"F" гуруҳи - Португалия, Жанубий Корея, Аргентина, ЖАР




Жаҳон чемпионатида осиёлик уч нафар бош ҳакам ишлайди. Булар: Аҳмад Ал Каф (Уммон), Муҳаммад Тақи (Сингапур) ва Адҳам Макҳадмеҳ (Иордания). Ўзбекистонлик Ильгиз Танташев эса захира ҳаками сифатида Польшага боради.



Ушбу мундиалда 1999 йил 1 январь ва ундан кейин туғилган футболчилар иштирок этишади.

U-20 мундиалда ўйнайдиган машҳур футболчилар:
Андрей Лунин (Украина, "Леганес")
Тимоти Веа (АҚШ, ПСЖ)
Албан Лафонт (Франция, "Фиорентина")
Дан Загаду (Франция, "Боруссия Д")
Диого Далот (Португалия, "Манчестер Юнайтед")




Сайтимиз орқали ушбу Жаҳон чемпионатини кузатиб боринг.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика