

Мусобақа 23 май куни бошланиб 15 июнь куни тугайди.
Унда дунёнинг энг кучли 24та терма жамоаси иштирок этади. Мусобақалар Польшанинг олтита шаҳридаги олтита стадионда бўлиб ўтади.
Шаҳарлар ва стадионлар
Бельско-Бяла - "Муниципаль" стадиони
Бидгошч - "Здзислав Кшишковяк номидаги" стадион
Гдиня - "Шаҳар" стадиони
Люблин - "Арена Люблин" стадиони
Лодзь - "Видзев" стадиони
Тихи - "Шаҳар" стадиони

Осиё қитъасидан ушбу Жаҳон чемпионатида Қатар, Япония, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони иштирок этади. Ўзбекистон сўнгги бор 2015 йилги U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этган эди.
Эътиборлиси амалдаги чемпион Англия ва вице-чемпион Венесуэла бу йилги мусобақага чиқа олмаган. Бу мундиалда чемпион бўлиш бўйича рекордчи Аргентина ҳисобланади. Ушбу мамлакат терма жамоаси олти марта U-20 тоифасида чемпион бўлган.
Гуруҳлар
"А" гуруҳи - Польша, Колумбия, Таити, Сенегал
"B" гуруҳи - Мексика, Италия, Япония, Эквадор
"C" гуруҳи - Гондурас, Янги Зеландия, Уругвай, Норвегия
"D" гуруҳи - Қатар, Нигерия, Украина, АҚШ
"E" гуруҳи - Панама, Мали, Франция, Саудия Арабистони
"F" гуруҳи - Португалия, Жанубий Корея, Аргентина, ЖАР

Жаҳон чемпионатида осиёлик уч нафар бош ҳакам ишлайди. Булар: Аҳмад Ал Каф (Уммон), Муҳаммад Тақи (Сингапур) ва Адҳам Макҳадмеҳ (Иордания). Ўзбекистонлик Ильгиз Танташев эса захира ҳаками сифатида Польшага боради.

Ушбу мундиалда 1999 йил 1 январь ва ундан кейин туғилган футболчилар иштирок этишади.
U-20 мундиалда ўйнайдиган машҳур футболчилар:
Андрей Лунин (Украина, "Леганес")
Тимоти Веа (АҚШ, ПСЖ)
Албан Лафонт (Франция, "Фиорентина")
Дан Загаду (Франция, "Боруссия Д")
Диого Далот (Португалия, "Манчестер Юнайтед")
Сайтимиз орқали ушбу Жаҳон чемпионатини кузатиб боринг.



