UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  26 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  8 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 21:15Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  33 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  71 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  6 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0

Эртага Қўқонда янги мавсумнинг очилиш маросими бўлиб ўтади Янгиликлар

Эртага Қўқонда янги мавсумнинг очилиш маросими бўлиб ўтади

Теглар :  Қўқон-1912
Мана бир неча кундирки, ўзбек футболи ватани бўлмиш Қўқонда футбол байрами ҳукмронлик қилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган ўзбек футболининг 105 йиллигини кенг нишонлаш, ўзбек футболининг тамал тоши қўйилган Қўқон шаҳрида янги стадион барпо этиш тўғрисидаги қарорлари қўқонлик минглаб футбол ихлосмандларини қувонтиргани бор гап. Улар бунинг учун Президентимизга миннатдорчилик изҳор этишдан чарчашмаяпти.

Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳ бугунги кунга келиб барчанинг ҳавасини келтирувчи даражада таъмирланди. Янги мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ҳам замонавий кўринишга эга стадионда тўп суради.

Қўқонлик футбол мухлислари янги мавсум очилишини сабрсизлик билан кутишмоқда. Ниҳоят улар орзиқиб кутган кунлар яқин.

Эртага “Марказий” стадионда 2018 йилги мавсумнинг очилиш маросими ташкил этилади. Маросимда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этади.

Айни дамда очилиш маросимини юқори даражада ўтказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


Эртага “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан олдин бўлиб ўтадиган тадбир ўзига хослиги билан ажаралиб туради ҳамда мухлислар учун унутилмас онларни тақдим этади, десак муболаға бўлмайди.  Бу учрашувни байрамона тарзда ўтказиш учун стадионда жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Маросимнинг биринчи қисмида бундан 105 йил олдин Ўзбекистонга футбол қандай кириб келгани, унинг асосчилари кимлар бўлгани туғрисидаги саҳна кўриниши йиғилганларга кўрсатиб берилади.

Бундан ташқари, эстрадамиз юлдузлари ўз чиқишлари билан футбол ишқибозларини хурсанд этишга бел боғлашган. Мухлисларимиз учун театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилади.

Эртага катта футболни соғинган мухлислар учун ҳақиқий байрами бўлади. Бир сўз билан айтганда, янги таъмирдан чиқарилган “Марказий” стадионда, мухлислар учун жуда катта байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика