UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39«Ливерпуль» 30 ёшли Робертсонга «Ньюкасл» футболчисини ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 11:38Неймар ёзда «Барса»га қайтиши мумкин, Захавининг агенти каталонияликлар раҳбариятини кўндиришга уринмоқда. Флик ва унинг штаби мутлақо қарши  2 11:17«Атлетико» Ковачични "Ман Сити"дан 30 млн еврога сотиб олиши мумкин  1 10:55«Бавария» «Интер» юлдузи учун АПЛ клуби билан баҳслашади  1 10:53Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилди. Жамоаларда амалга ошган сўнгги трансферлар барчаси битта саҳифада  19 10:26«Барселона» Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди  11 10:01АПЛнинг икки клуби Мойзе Кинни қўлга киритмоқчи  1 09:37«Бавария» Киммихнинг маошини оширишга тайёр  0 09:34Холдорхонов "Навбаҳор"га текинга ўтган  0 09:14Осимхеннинг «МЮ»га трансфери 95 фоизга якунланди, инглизлар 70 млн евро тўлашга тайёр  5 08:50Трансфермаркт. «Навбаҳор» «Пахтакор» футболчиси учун яхшигина пулга сотиб oлди  15 08:24«Манчестер Сити»нинг «Тоттенхэм»га қарши ўйин учун тахминий таркиби  18 07:58«Реал» футболчиси Испания терма жамоасига илк бор чақирилиши мумкин  4 07:39«Сўғдиёна» Сериа А чемпионатида ўйнаган футболчи билан шартнома тузди  2 07:24«Қўқон-1912» навбатдаги легионер билан шартома тузди  1

Эртага фақат ғалаба керак, акс ҳолда... Янгиликлар

Эртага фақат ғалаба керак, акс ҳолда...

Хабарингиз бор, Қатар, Иордания, Ироқ, Эрон, Фаластин, Гонконг, Индонезия, Тайланд ва Хитой давлатларида, ёшлар ўртасида Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтаяпти.
4 октябрь куни бошланган ўйинлар эртага ўз ниҳоясига етади. Айни пайтга келиб Уммон ёшлар терма жамоаси 6 очко билан гуруҳда максимал очко тўплаган ҳолда қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. "Е" гуруҳида иштирок этиши лозим бўлган Сурия ёшлари мусобақада қатнаша олмаганликлари сабабли, бу гурурҳда йўлланма тақдири уч терма жамоа орасида ҳал қилинди.

Мўғилистон ҳам саралашдан бош тортгани учун, "F" гуруҳи ўйинлари ҳам эрта тугади. Натижада Вьетнам (!) Австралия устидан, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганлиги учун Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Гуруҳ ғолибларидан ташқари энг яхши иккинчи ўрин натижасини кўрсатган 6та терма жамоа ҳам мусобақа йўлланмасини қўлга киритишади. Бундай вазиятда 5та жамоа тўпланган гуруҳдаги энг сўнгги жамоа иштироки олиб ташланиши лозим. Аммо "Е" гуруҳида Сурия ёшлар терма жамоасини иштирок этмаслиги боис, энди гуруҳда тўртинчи ўринни қўлга киритган терма жамоага қарши ўйинларнинг натижалари ҳам бекор қилинади.

Айни пайтда Австралия терма жамоаси "энг яхшилар" ичида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Австралия Гонконгни 7:0 ҳисобда мағлуб этиб, 5:1 ҳисобда Вьетнамга имкониятни бой берган. Гуруҳда Мўғилистон иштирок этмаган 4-жамоа Хитой Тайпеининг натижаси бекор қилинган. Иккита ўйин, +3 кўрсатгичи билан уч очко. Бугунги кун ҳолатида Ўзбекистон иккинчи ўринда. Непал билан ҳисоб бекор бўлган. 3-ўринда турганлиги боис Ҳиндистон билан натижа инобатга олиниб турибди. Сўнгги турда ҳиндлар Туркманистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Агар мазкур учрашувда Туркманистон ғалаба қозонадиган бўлса, ўз-ўзидан учинчи ўринга кўтарилади ва бизнинг +3 кўрсатгичимиз +1га айланади. Шу боисдан Қатар билан бўлиб ўтадиган ўйинда камида дуранг натижа қайд этишимиз лозим бўлади. Аслида ғалаба қозонишимз керак, аммо Қатар жуда кучли ёшларга эга жамоа ва мезбон эканлигини унутмаслик лозим. Ҳар қандай мағлубият тўплар нисбатимизни минусга киритиб юборади бу эса тақдиримизни бошқа гуруҳ натижаларига боғлаб қўяди.

Рейтинг борасида Яман ва Бангладеш терма жамоалари ўз ўйинларини ўйнаб бўлганлар. Бангладешда - 5, Яманда 0. 1та ўйинга эга Фаластин терма жамоаси - 1 натижаси билан турибди. Гуруҳдаги сўнгги ўйин Баҳрайнга қарши бўлиб ўтади. Ушбу гуруҳда 3та терма жамоа қолган ва Баҳрайннинг йирик ҳисобдаги ғалабаси терма жамоага қитъа чемпионати йўлланмасини тақдим этиши мумкин.




Жамоалар
Ў
Ғ
Д
М
УГ
ЎГ
+/-
О
Австарлия
2 1 0 1 8 5 +3 3
Ўзбекистон
1 1 0 0 3 0 +3 3
Тайланд
1 1 0 0 3 0 +3 3
Хитой
1 1 0 0 3 1 +2 3
Индонезия
1 1 0 0 2 0 +2 3
Саудия Арабистони
1 1 0 0 2 1 +1 3
Яман
2 1 0 1 3 3 0 3
Бангладеш
2 1 0 1 1 6 −5 3
Фаластин
1 0 0 1 0 1 −1 0


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика