UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  1 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  7 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Эртага Биринчи лига янги мавсумига қуръа ташланади. Мусобақада нечта жамоа иштирок этади? Янгиликлар

Эртага Биринчи лига янги мавсумига қуръа ташланади. Мусобақада нечта жамоа иштирок этади?

Кеча — 1 апрель куни Биринчи лиганинг 12 та жамоаси Ўзбекистон кубогининг саралаш ўйинларида иштирок этди.

Энди навбат Биринчи лига мусобақасига этиб келди.

Жорий мавсум Биринчи лигада 26 та жамоа иштирок этади ва улар мамлакат географиясидан келиб чиқиб, икки минтақага ажратиб олинади. Шарқий минтақани водий ва Тошкент жамоалари тўлдирди. Сирдарёдан бошлаб жанубий ва ғарбий сарҳадлар жамоалари иккинчи минтақадан жой олган.

Ҳар икки минтақа жамоалари уй-сафар тизимида умумий ҳисобда 24 тадан ўйин ўтказади. Якунда энг кучли тўрттадан умумий 8 та жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Марказлашган тартибда ўтказиладиган плей-офф орқали мусобақа ғолиби номига ойдинлик киритилади.

Биринчи лиганинг янги мавсумига эртага — 3 апрель куни қуръа ташланади. Жараён 13:00 дан бошлаб Лига расмий саҳифалари орқали жонли эфирга олиб чиқилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика