UZ

Эррера Бильбаога қайтиши мумкин Янгиликлар

Эррера Бильбаога қайтиши мумкин

ПСЖ ярим ҳимоячиси Андер Эррера Бильбаонинг "Атлетик" клубига қайтиши мумкин.

Бу ҳақда журналист Эду Веласко хабар бермоқда. Эррера 2011-2014 йиллар давомида басклар сафида ўйнаган ва шундан сўнг 36 млн евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га сотилган.

Олдинроқ, Андер бир неча бор бош мураббий Кристоф Гальтье раҳбариятга футболчини сотишни буюрганига қарамай, Парижда бахтли эканлигини таъкидлаганди.

Андер Эррера "Манчестер Юнайтед"дан ПСЖга 2019 йилнинг ёзида эркин агент мақомида келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика