Эронлик тўрт нафар спортчи допинг туфайли 4 йилга дисквалификация қилинди
26 июн 2017 16:40
Янгиликлар
Эронлик тўрт нафар спортчи допинг туфайли 4 йилга дисквалификация қилинди
Эроннинг миллий антидопинг хизмати (NADO) тўрт нафар спортчи анаболик стероидлар қабул қилгани учун 4 йилга четлатди.
Футболчи Хабиб Гордан ва сув спортичиси Арьян Пехам қонида анаболик стероид метандиенон топилган.
Баскетболчи Муҳсин Резайи ва гандболчи амид Сулаймони станозолол қабул қилишган экан.
Юқоридаги спортчиларнинг ҳар бири тўрт йиллик дисквалификацияни қабул қилиб олишди.
Фикрлар