UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  4 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  17 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  20 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  15

Эрон U23 термаси футболчиларига Олимпиада йўлланмаси эвазига ўзига хос мукофот ваъда қилинди Янгиликлар

Эрон U23 термаси футболчиларига Олимпиада йўлланмаси эвазига ўзига хос мукофот ваъда қилинди

Теглар :  Эрон U23
Бунинг учун улар дастлаб Ўзбекистон тўсиғидан ўтиши талаб этилади.

Эрон U23 терма жамоаси футболчилари Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритса, ҳарбий хизматдан озод қилинади. Бу ҳақда терма жамоа раҳбарияти вакилларидан бири Меҳран Фаркани "Учинчи" канал билан суҳбатда маълум қилган.

Қайд этилишича, Олимпия ўйинларида иштирок этиш мамлакат футболининг узоқ йиллик орзусини рўёбга чиқишига сабаб бўлади. Бироқ бунинг учун жамоа босиб ўтиши керак бўлган анча йўл бор. Париждаги мусобақада Осиё учун 3 та тўғридан-тўғри йўлланма ажратилган. Тўртинчи йўлланма эса плей-оффда ўйналади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон U23 терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичида Ўзбекистон, Афғонистон ва Ҳонг Конг билан бир гуруҳдан жой олган. Гуруҳ босқичи ғолиблари ва энг яхши натижа қайд этган тўртта терма жамоа қитъа турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика