Эрон U-20 бош мураббийи: "Вазиятларни голга айлантира олганимизда, ўйин йирик ҳисоб билан якунланган бўларди"
02 мар 2023 19:05
Янгиликлар
Эрон U-20 бош мураббийи: "Вазиятларни голга айлантира олганимизда, ўйин йирик ҳисоб билан якунланган бўларди"
- Ўйин ҳақида қисқача фикрларингизни билдириб ўтсангиз...
- Ўйин биз учун қийин бўлди. Рақиб таркибида кучли техникага эга футболчилар кўп. Улар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишади ва бу бизга катта муаммо бўлди. Футболчиларимга раҳмат. Улар ғалабага лойиқ эди ва кўплаб голли вазиятлар яратишди. Вазиятларни голга айлантира олганимизда, ўйин йирик ҳисоб билан якунланган бўларди.
- Жамоангиз биринчи ва иккинчи таймни турлича ўтказди. Нега Эрон биринчи бўлимда фаол ўйин кўрсатмади?
- Ҳа, фикрингизга қўшиламан. Биринчи таймда бироз ўйинимиз қовушмади, лекин иккинчи таймда йигитлар яхши ўйнашди ва ғалабани расмийлаштиришди. Кейинги учрашувларда ҳам йигитларни иккинчи таймдагидек фаол бўлишга чақираман. Иккинчи таймда йигитларда мотивация пайдо бўлди ва йигитлар шу сабаб ғалабага эришди деб ўйлайман.
- 2-турда Вьетнам жамоаси билан тўқнаш келасизлар. Улар ҳам бугун ғалаба қозонишди, 2-турда жамоадан нима кутсак бўлади?
- Биринчи учрашув муҳим эди ва биз ғалабага эришдик. Олдимизда иккита учрашув бор, кейинги учрашувда ҳам 3 очкога эга чиқиш учун боримизни берамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар