UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  28 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  22 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  52 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  25 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  44 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

Эрон "Трактори" ёхуд "Насаф"нинг бугунги рақиби ҳақида Янгиликлар

Эрон "Трактори" ёхуд "Насаф"нинг бугунги рақиби ҳақида

“Насаф” бугун Қаршида Табризнинг “Трактор Сози” жамоасини қабул қилади.
Охирги йилларда Эронда етакчилар ўрнига пайдо бўлган жамоалардан бири яқиндагина мураббийини алмаштирди. Бу ўзгариш қандай таъсир қилганини бевосита беллашувда кўриб олиш имкониятига эга бўламиз.

Озарбайжон миллатига мансуб аҳоли истиқомат қиладиган Табриз шаҳрида футболга эътибор кучли. Мавсум мобайнида “Трактор Сози”нинг 80 минг мухлисга мўлжалланган стадиони 4-5 марта деярли тўлади. Эронда охирги йилларда аввалги грандлар ўрнини “Фулад”, “Трактор Сози” ва “Нафт” сингари жамоалар эгаллаб боришмоқда. Табризликлар ўтган йили Эрон Кубогини қўлга киритишди.
Жамоа сафида асосан маҳаллий футболчилар ўйнашади.

Энг машҳур ўйинчи сифатида Андраник Теймуриянни кўрсатиш мумкин. У Осиё Кубогида яхши ўйин намойиш этди. Легионерлардан сенегаллик дарвозабон Ндойе ва бразилиялик ҳужумчи Эдиньо бор. Уларни ўта юқори савияда ўйнайди деб бўлмас, лекин жамоавий ўйинда асосий таркиб футболчиларига айланиб улгуришган. “Трактор” айни пайтда турнир жадвалида 5-ўринда боряпти, лекин биргина ғалаба билан юқорилаб олиш имкониятига эга. Чемпионлик учун курашда жамоа фаол курашга киришган.

“ТРАКТОР СОЗИ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
“қизил бўрилар”
Ташкил этилган вақти: 1970
Стадиони: “Шаҳанд”, 80833 томошабинга мўлжалланган
Эгаси: Эрон трактор саноати компанияси
Бошқарувчиси: Саид Аббоси
Бош мураббийи: Тони Оливейра (Португалия)
Соврини: Ҳазфи Кубоги соҳиби (2014).

Бош мураббий Антонио Оливейра аввал ҳам “Трактор Сози” жамоасида ишлаган. Ўтган йили уни бўшатиб юборишганди, лекин февраль ойида табризликлар раҳбарияти тажрибали мутахассисни яна ишга таклиф қилишди. У жамоа билан Қаршида дастлабки синовдан ўтади.

Антонио ОЛИВЕЙРА
Туғилган санаси:
14.10.1946
Туғилган жойи: Анадия, Португалия
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1965–1968 “Академика”, 1968–1981 “Бенфика”, 1977   “Куиксилверз”.
Португалия терма жамоасида 1969–1978 йилларда 33 учрашувда 1 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 1982–1987 “Бенфика” (ёрдамчи), 1987–1989, 1992-1994 “Бенфика”, 1994–1995 “Бордо”, 1995–1996 “Севилья”, 2000–2002 “Бенфика”, 2002–2003 “Шеньян Жинде”, 2003 “Ал Аҳли”, 2007–2008 “Ал Иттифоқ”, 2008–2009 “Шаржа”, 2010–2011 “Ал Иттиҳод”, 2012 йилдан “Трактор Сози”да. Ўтган йили ишдан бўшаб, шу йилнинг февраль ойида яна таклиф этилди.

Дарвозабонлар
1. Ҳамид Лак
40. Муҳаммад Рамазониан
44. Исса Ндойе (Сенегал)

Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Эронпуриан
3. Ҳабиб Гордани
4. Ҳолид Шафиий
23. Мирхани Ҳошими
69. Меҳди Қурайши
88. Фардин Абидини

Ярим ҳимоячилар
6. Меҳди Киани
7. Саман Жаҳон
12. Муҳаммад Раҳматуллоҳ
14. Андраник Теймуриян
18. Аҳмад Камдар
27. Фаршад Аҳмадзода
77. Саид Ағайи

Ҳужумчилар
8. Шаҳин Сағиби
9. Фарид Карими
10. Эдиньо (Бразилия)
19. Меҳрдод Байрами
21. Муҳсин Делир
29. Пейман Кешаварз
35. Пейман Бабайи


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика