UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  1 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  0 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  7 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  9 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  7 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  2 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1

Эрон. Қиличев ва Мусаевда дуранг, Мельзиддинов жамоасида ғалаба Янгиликлар

Эрон. Қиличев ва Мусаевда дуранг, Мельзиддинов жамоасида ғалаба

Куни кеча Эрон Про-лигасида 19-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Эътиборингизга легионерларимиз иштирокидаги ўйинларни тақдим этамиз.

Фозил Мусаев тўп тепаётган "Сепахон" клуби ўз майдонида "Нафт Теҳрон"ни қабул қилди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Мусаев баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. "Сепахон" 19та турдан сўнг 34 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. Клуб навбатдаги турни 13 февраль куни сафарда "Фулад"га қарши ўтказади.

Эрон про-лигаси мусобақа жадвали
"Сепахон" - "Нафт Теҳрон" 1:1
Голлар:
Агили 11 - Аббос Буоазар 79.

Руслан Мельзиддинов тўп тепаётган "Нафт Масжид Сулаймон" клуби ўз уйида "Сабо Қом"ни қабул қилди. Бу баҳсда "Нафт" 1:0 ҳисобида зафар қучди. Мельзиддинов 90 дақиқа ўйнади. Клуб ушбу ғалабадан сўнг 18 очко билан 13-поғонага чиқиб олди. Мельзиддинов жамоаси кейинги баҳсни 12 февралда "Гостареш Фулад Табриз" билан ўйнайди.

"Нафт Масжид Сулаймон" - "Сабо Қом" 1:0
Гол: Фарзад Муҳаммади 79


Ойбек Қиличев ва "Пайкон" бу турда ўз майдонида "Гостареш Фулад Табриз" билан дуранг ўйнади - 1:1. Ҳамюртимиз учрашувда тўлиқ ўйнади. Айни пайтда 20 очко билан мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бораётган клуб кейинги ўйинни 8 февраль куни сафарда "Истиқлол"га қарши ўтказади.

"Пайкон" - "Гостареш Фулад Табриз" 1:1
Голлар: С.Дагиги 45 - Магно 32


Баҳодир Насимов фаолият олиб бораётган "Падидеҳ" клуби бугун, 6 февраль куни сафарда "Тарктор Сози" билан беллашади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика