

8 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон МТЖни мағлуб этган эронликлар 12 ноябрь куни Европа вакили Босния ва Герцеговина билан куч синашиб кўришади. Босния аслида Ирландия билан ўйнаши лозим эди, бироқ бу ўйин бекор қилиниб ўрнига Эрон варианти пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси бунгача Боснияга қарши ЖЧ-2014 мусобақасида баҳс олиб борган бўлиб, ўшанда форслар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишганди.



