Эрон Боливия билан ўйнайди

Xayrulla Xoliqov
19 сен 2018, 17:17
Осиё Кубогига тайёргарлик доирасида Эрон терма жамоаси Боливияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Мазкур баҳс 16 октябрь куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида бўлиб ўтади. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоада кўриниш бермаган Сардор Азмун мана шу ўйинга чақирилади. Маълумки, Азмун мухлисларни деб терма жамоадан кетганди.

Эрон Осиё Кубогида "D" гуруҳида Ироқ, Вьетнам ва Яманга қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: persianfootball.com