

Мазкур баҳс 16 октябрь куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида бўлиб ўтади. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоада кўриниш бермаган Сардор Азмун мана шу ўйинга чақирилади. Маълумки, Азмун мухлисларни деб терма жамоадан кетганди.
Эрон Осиё Кубогида "D" гуруҳида Ироқ, Вьетнам ва Яманга қарши баҳс олиб боради.



