UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  4 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  12 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  173 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Эрон. 19-тур. "Персеполис"да дуранг, "Сепахон"да мағлубият Янгиликлар

Эрон. 19-тур. "Персеполис"да дуранг, "Сепахон"да мағлубият

Эрон чемпионатининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Александр Лобанов ҳаракат қилаётган "Персеполис" жамоаси бу сафар "Зоб Ахан"га сафар уюштирди. Ушрашув шиддатли тарзда кечди. Стадионга келган мухлислар ўйинда жами тўртта гол кўришди. Дастлаб меҳмонларни Алишаҳ ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимда Ҳасанзадеҳ пенальтидан Лобанов дарвозасини ишғол этди - 1:1.

"Персеполис" жамоаси дурангга рози бўлмай олдинга қараб борди ва учрашувнинг 80-дақиқасида Алипур Лобанов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.
Аммо "Персеполис" ушбу ғалабани сақлаб қола олмади. Ўйин тугашига саноқли сониялар қолганида Лобанов ўз дарвозасидан иккинчи голни ўтказиб юборди. Қанотдан ошириб берилган тўпни Табризи боши билан дарвозага йўллади ва "Зоб Ахан"ни мағлубиятлар сақлаб қолди - 2:2.

Таъкидлаш жоизки, Александр Лобанов ўзининг янги жамоасидаги кетма-кет учинчи ўйинида 2тадан гол ўтказиб юборда. Ҳозирча Лобанов ўз дарвозасидан жами 6та гол ўтказиб юборди.



Бу турда яна бир ҳамюртимиз Фозил Мусаев ҳаракат қилаётган "Сепахон" жамоаси "Фулад" меҳмони бўлди. Бу баҳсда Фозил Мусаев жамоаси ўз ниятига эриша олмади. Учрашувда томошабинлар кўплаб голларни томоша қилишмаган бўлсада, майдонда жуда кескин кураш кечди. Учрашув тақдирини ҳал этган голни эса ўйиннинг 70-дақиқасида "Фулад" аъзоси Алешаке киритди - 1:0.


Шу тариқа ушбу турда Эрон чемпионатида иштирок этаётган легионерларимизнинг ҳеч бири ғалаба қозона олмади.


Эрон чемпионати, 19-тур.

"Зоб Ахан" - "Персеполис" 2:2
Голлар: Алишаҳ (36), Ҳасанзадеҳ (73-пенальтидан), Алипур (80), Табризи (90).

"Фулад" - "Сепахон" 1:0
Гол: Алешаке (70)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика