Эрнанес: "Умид қиламанки, Бразилия чемпион бўлади"

Narzulla Saydullayev
25 май 2014, 18:20
"Интер" ярим ҳимоячиси Эрнанес Бразилия терма жамоасининг мундиалдаги имкониятлари борасида ўз фикрларини билдирди.
Эрнанес Луиса Фелипе Сколари бошчилигидаги терма жамоа сафида ЖЧ-2014да иштирок этади.

"Албатта, бизга жуда катта босим тушмоқда. Ўз майдонимиздаги Жаҳон чемпионати бу ажойиб", — дейди Эрнанес Goal.com нашрига.

"Умид қиламанки, Бразилия чемпион бўлади. Биздан ташқари Аргентина ва Германия терма жамоалари фаворит".

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: footbal.ua