UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   2 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6

Эрматов бошқарган ўйинда Колумбия Олимпиадага йўлланма олди Янгиликлар

Эрматов бошқарган ўйинда Колумбия Олимпиадага йўлланма олди

Ёзда Рио Де Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этувчи барча жамоалар номи маълум бўлди.

Тунда Жанубий Америка ва Шимолий Америка қитъаси жамоалари ўртасидаги плей-офф саралаш учрашуви бўлиб ўтди.

25 март куни Колумбия мезбонлик қиладиган баҳсда туркиялик Жунейт Чақир ишлади. Бу баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

29 мартда АҚШнинг Техас штатида жойлашган "Тойота" стадионида бўлиб ўтган ўйинни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришди. Ўйинда Колумбия 2:1 ҳисобида зафар қучиб Олимпиада йўлланма олди.

Учрашув давомида Эрматов АҚШнинг икки футболчисига қизил карточка кўрсатди.

Рио Де Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида қуйидаги 16та футбол жамоаси иштирок этади: Бразилия, Аргентина, Дания, Германия, Португалия, Швеция, Фижи, Гондурас, Мексика, Жазоир, Нигерия, ЖАР, Ироқ, Япония, Жанубий Корея, Колумбия.


АҚШ - Колумбия 1:2
Голлар
: Мачадо 57 автогол - Рогер Маритинез 30, 64
АҚШ: Ховарт, Пайн (Луис Гил, 67), Миазга, Паркер, Акоста, Арриола (Жером, 46), Полстер, Трапп, Хиндман, Марио Родригез, Моррис (Шелтон, 61)
Колумбия: Бонилла, Паласиос, Мина, Санчес, Мачадо, Селис, Барриос, Кинтеро (Жарлан Баррера, 84), Роа (Йони Гонсалес, 90), Пресиадо (Кристиан Борха 46), Рогер Мартинез.
Огоҳлантиришлар: Марио Родригез 21, Паркер 52, Полстер 59, Луис Гил 72 - Мачадо 22, Бонилла 82, Баррера 87, Барриос 88.  
Четлатиш: Луис Гил 77 (2СК), Миазга 90.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика