Эрлинг Холанд: "22 ёшимда требл ютдим, Гвардиола мени энг зўри қилишга ҳаракат қилмоқда"
01 сен 2023 09:55
Янгиликлар
Эрлинг Холанд: "22 ёшимда требл ютдим, Гвардиола мени энг зўри қилишга ҳаракат қилмоқда"
Эрлинг Холанд ортда қолган мавсум ҳақида фикрларини билдирди.
У УЕФА талқинига кўра мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди.
"Ёқимли ҳислар. Мен 22 ёшда требл ютдим. Орзуимга эришдим, мен болалигимда буни орзу қилардим.
Жамоадошларим билан бирга мақсадга эришиш ажойиб. Мен бахтлиман. Бу мени янада кўпроқ ишлашга ва янги совринлар ютишга мотивация беради.
Баъзида отам ёки мураббийимиз ҳиссиётларга берилиб кетишади. Одамлар менга бақириб, ниманидир ўргатмоқчи бўлишлари менга ёқади. Гвардиола мени энг зўри қилишга ҳаракат қилмоқда", - деди Холанд.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар