

"Буни яширишни истамайман. Барчангиз буни билиб турибсизлар. Ўтган бир неча ҳафта давомида "Тоттенхэм" билан музокаралар олиб бордик. Эриксеннинг шартномаси 30 июнь куни якунига етади. Шу боисдан унинг тақдирини 6 ойдан кейин ҳал қилмоқчи эмасмиз.
Жума куни трансферлар ойнаси ёпилади. Шу боисдан трансфер ишларини яқин муддат ичида тугатишга ҳаракат қиламиз", - деди Маротта.
Олдинроқ Эриксен "Интер"да йилига 10 млн евро маош олиши борасида маълумотлар берилганди.



