Эриксен янги жамоасига ўтишга тайёр. Бу испан ёки инглиз клуби эмас
12 окт 2019 11:33
Янгиликлар
Эриксен янги жамоасига ўтишга тайёр. Бу испан ёки инглиз клуби эмас
"Тоттенхэм"нинг даниялик ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин.
27 ёшли футболчининг хизматларига Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқмоқда.
Хабар қилинишича, немис клуби раҳбарияти даниялик хавбекнинг вакиллари билан боғланган. Қайд этиш керакки, футболчининг ўзи ҳам Бундеслигага ўтишга тайёр.
Олдинроқ, футболчига "Реал" ҳамда МЮ клублари жиддий қизиқаётганлиги тўғрисидаги хабарлар янграган эди.
Эриксен жорий мавсум "шпорлар" таркибида АПЛда 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Фикрлар