Эриксен "Тоттенхем" билан янги шартнома имзолашдан бош тортди
26 ноя 2019 13:26
Янгиликлар
Эриксен "Тоттенхем" билан янги шартнома имзолашдан бош тортди
"Тоттенхем" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен маошининг кўтарилиши мумкинлигига қарамай клуб билан шартномани узайтиришдан бош тортди.
Лондон клуби 27 ёшли данияликка 9 миллион евролик маош билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди, аммо футболчи рад жавобини берди. Эриксен ва Англия клуби ўртасидаги амалдаги шартнома 2020 йилнинг ёзида якунига етади.
Аввалроқ, футболчи фаолиятини "Интер", ПСЖ ва "Реал"да давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Ушбу мавсум Эриксен "Тоттенхем" сафида 15 учрашувда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассистга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар