Эрик Тохир: "Кейинги ярим йил "Интер" учун жуда муҳим"

Tolibjon Qosimov
30 ноя 2013, 16:15
"Интер"нинг янги президенти Эрик Тохир январь ойидаги трансфер бозори ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Яқин ярим йил биз учун жуда муҳим, сабаби тизим ва ривожланиш стратегияси ўзгарди.

Харидлар? Буни барча раҳбарлар билан келишиб олиб борамиз, асосан спорт директори билан гаплашиш керак.

Ёш футболчиларга эътибор бўладими? Барчаси жамоага ким керак бўлишига боғлиқ.

Қанча янги футболчи келади? Бу ерда сон муҳим эмас. Майдонга тушмайдиган футболчини яхши харид деб атай олмаймиз", – дейди Тохир.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru