Эрик тен Хаг: "Мавсум энди бошланмоқда"

Mirjalol Normatov
2 апр 2023, 17:24
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг мавсумнинг асосий қисми энди бошланаётганини айтди.

Бугун манкунианликлар АПЛнинг 29-тури доирасида сафарда "Ньюкасл"га қарши ўйнайди.

"Ҳозирча ишлар жойида. Биз тўғри ҳолатдамиз. Меҳнат қилаётганларимиз самараси ўлароқ қайта туғилиш жараёнидамиз.

Гап кучли тўртлик ҳамда совринлар ҳақида кетмоқда. Баъзида бу ўхшамаслиги мумкин.  Аммо ҳозир шундай ҳолатдамизми, демак, тўғри йўлдан кетяпмиз.

Жамоани ривожлантирдик, ўйин йўналишини шакллантирдик. Шу сабабли натижалар яхшиланди. Лекин мавсум энди бошланмоқда", - деди тен Хаг.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal