UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  1 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  163 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  2 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10

EPLManager.com: Олтинчи тур шарҳи Янгиликлар

EPLManager.com: Олтинчи тур шарҳи

EPLmanager.com сайтида Англия премьер-лигасининг 6-тури якунига етди.

Англия премьер-лигасининг якунланган турида кўплаб голлар урилди ва пешқадамлар навбатдаги ғалабаларини нишонлашди.

Тур «Вест-Хэм» – «Тоттенхэм» учрашуви билан бошланди. «Болғаурарлар» мавсумни жуда ёмон бошлашди, энди жамоа 6та турдан сўнг биттаю битта ғалаба билан пастки поғоналарда бормоқда. Маурисио Почеттино шогирдлари эса аксинча фақат «Челси» билан баҳсда ютқазишди холос.

60-дақиқага келиб ҳисоб йирик кўриниш олиб бўлганди. Кейн дублга эришди ва битта голни Эриксен урди. Майдон эгалари бунга фақат икки бор жавоб беришди.

«Эвертон» ўз уйида «Борнмут»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ньяссе дублга эришиб мезбонларга мавсумдаги иккинчи ғалабани келтирди. 

Амалдаги чемпион «Челси» сафарда «Сток»ни таслим қилди. Ўйин қаҳрамони Альваро Мората бўлди. Испаниялик футболчи хет-трик қайд этди. 30-дақиқада Педро ҳам битта гол урди.



«Манчестер Сити» ўз уйида «Кристал Пэлас»ни тор-мор этди. Лондон клуби дастлабки бешта учрашувнинг барчасида ютқазиб сўнгги поғонада бормоқда. Сане, Агуэро учта, Стерлинг иккита ва Делф битта гол уриб. Рой Хожсон жамоаси Пепа Гвардиола шогирдларига ҳеч қандай қаршилик кўрсата олишмади.

«Сити»нинг асосий рақобатчиси «Манчестер Юнайтед» сафарда Саутгемптонга қарши баҳсда Ромелу Лукакунинг урган голи эвазига 3 очкони қўлга киритди. МЮ посбони мавсумдаги бешинчи учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказмади.

«Суонси» - «Уотфорд» учрашувида дастлаб меҳмонлар Грэйнинг аниқ зарбасидан сўнг олдинга ўтиб олишди, иккинчи тайм бошида Абрахам мувозанатни тиклади. 90-дақиқада Ришарлисон Динининг пасидан сўнг гол уриб меҳмонларга ғалаба келтирди. 

«Бёрнли» ва «Хаддерсфилд» нурсиз дурангга эришди.

«Лестер» ва «Леверпуль» ўртасидаги ўйин голларга бой бўлди. Юрген Клопп шогирдлари сўнгги пайтларда кўп танқидга учрашмоқда. Баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди. «Ливерпуль» ушбу ғалабадан кейин «Тоттенхэм» билан 4-5-ўринни бўлишиб турибди, «Лестер» эса 17-ўринда бормоқда.

Якшанба куни битта учрашув бўлиб ўтди. Премьер-лига дебютанти «Брайтон» ўз уйида «Ньюкасл»ни қабул қилди. Мезбонлар Томер Хемеднинг аниқ зарбаси эвазига ғалаба нашидасини суришди.

Турнинг энг сўнгги учрашуви «Арсенал» ва «Вест-Бромвич» ўртасида кечди. Лондонликлар Ляказеттнинг дубли эвазига ғалаба қозониб мусобақа жадвалида 7-ўринга чиқиб олишди.

EPLManager.com сайтидаги Open AsiaChampionship лигасида дастлабки учта турдан сўнг якка пешқадам йўқ. Биринчи ўринда Ўзбекистондан «zafarirs» (243 очко) жамоаси бормоқда, иккинчи ўринда Малайзиядан «Plfc» (242 очко) қайд этилган, Индонезиянинг «TheCitizens» (241 очко) жамоаси эса учинчи ўринда. 1 ва 10-ўрин ўртасидаги очколар фарқи атига 10тани ташкил этади. Бу эса ҳали кураш тугамаганини англатади.


EPLManager.com да ушбу тур энг кўп очко тўплаган жамоа Непал малакатида тузилган "TrueBlues" бўлди - 106 очко .

Турда энг кўп очко олган жамоа:



EPLManager.com да турнинг энг яхши ўйинчилари:

Альваро Мората – 17 очко

Лерой Сане 13 очко

Сесар Аспиликуета – 12 очко

Филлипе Коутинью – 10 очко

Рахим Стерлинг – 10 очко

Харри Кейн – 10 очко

Александр Ляказетт – 10 очко


EPLManager.com - сайтига ташриф буюринг ва совринли лигаларда иштирок этинг. Ажаб эмас қимматбаҳо совғалардан бири айнан сизга насиб қилса.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика