UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  0 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  5 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  7 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  12 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  16 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73

Энрике – йил мураббийи, Бердиев 492, Бабаян 610-ўринда! Янгиликлар

Энрике – йил мураббийи, Бердиев 492, Бабаян 610-ўринда!

2015 йил якунлари бўйича йилнинг энг яхши мураббийи аниқланди.

coachworldranking.com сайти томонидан тузиб чиқилган рейтингда “Барселона” бош мураббийи Луис Энрике катта фарқ билан 2015 йилнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилган.

Кучли учликка ҳам испаниялик мураббийлар якун ясаб беришган. Унаи Эмери иккинчи, Хосеп Гвардиола учинчи ўринни банд этган. Ушбу рўйхатда ўзбекистонлик мураббийлардан энг яхши кўрсаткичга Рўзиқул Бердиев эга бўлган. Ўтган мавсумда “Насаф” билан илк бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган Бердиев рейтингда 492-ўринда зикр этилган.

“Пахтакор”нинг эндиликда собиқ, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян 610, “Локомотив”нинг собиқ устози Вадим Абрамов 755, “Бунёдкор”нинг собиқ мураббийи Сергей Лушчан 839-поғонадан жой олган.

ДУНЁ МУРАББИЙЛАРИ РЕЙТИНГИ: (2015 йил якунларига кўра)

1. Луис Энрике (“Барселона”) 18896 очко

2. Унаи Эмери (“Севилья”) 13198

3. Хосеп Гвардиола (“Бавария”) 13021

4. Массимилиано Алегри (“Ювентус”) 12675

5. Рафаэль Бенитес (“Реал”) 11466...

... 492. РЎЗИҚУЛ БЕРДИЕВ (“Насаф”) 1236

610. САМВЕЛ БАБАЯН (“Пахтакор”, Ўзбекистон мтж) 927

755. ВАДИМ АБРАМОВ (“Локомотив”) 629

839. СЕРГЕЙ ЛУШАН (“Бунёдкор”) 484

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика