

РПЛ клубларидаги футболчилар қўлларига жойстикларни олган ҳолда тўхтаб қолган 23-турдан мавсумни PES (Pro Evolution Soccer)да давом эттиришмоқда.
Бугун Шомуродов бошқарувидаги "Ростов" ўз уйида "Арсенал" (Данилин)ни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Терма жамоамиз ҳужумчиси виртуал мусобақада ҳозирга қадар 3та ўйин ўтказиб, улардан 2тасида мағлубиятга учради ва биттасида дуранг қайд этди.




