Энг кўп маош олувчи 10 футболчи
05 авг 2017 20:59
Янгиликлар
Энг кўп маош олувчи 10 футболчи
Лекин, Бразилиялик ҳужумчи дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланмади. Бу рўйхатни Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клубида ўйнаётган аргентиналик Карлос Тевез ҳамда "Барселона" етакчиси бўлган бошқа бир аргентиналик Лионель Месси бошқариб туришибди. Ҳар икки ўйинчи йилига 40 миллион евро маош олади. Неймар эса 30 миллионлик маош билан улардан кейин турибди. Кучли бешликни Оскар ва Криштиану Роналдулар якунлаб беришган.
Дунёнинг энг кўп маош олувчи 10 футболчиси:
Карлос Тевез ("Шанхай Шеньхуа") - 40 млн евро
Лионель Месси ("Барселона") - 40 млн
Неймар (ПСЖ) - 30 млн
Оскар ("Шанхай СИПГ") - 24 млн
Криштиану Роналду ("Реал") - 21 млн
Халк ("Шанхай СИПГ") - 20 млн
Аксель Витсель ("Тяньцзинь Цюаньцзянь") - 18 млн
Грациано Пелле ("Шаньдон Лунэн") - 16 млн
Гарет Бэйл ("Реал") - 15 млн
Роберт Левандовски ("Бавария") - 15 млн.
Фикрлар